tg-me.com/Abduqahhorov_Abduvahob/977
Last Update:
Студентлик ҳаётим – 4-қисм
Пандемия сабабли ўқишлар онлайн давом этди ва уйга қайтдик. Уч ойча уйда бекор юрдим. Уйда бўлганим учун деярли харажатлар ҳам бўлмади. Шу даврда яқин курсдошим пандемия билан даволайдиган шифохонада бир ой медбрат бўлиб ишлагани, шу бир ойлик учун 14 миллион сўм маош олгани ҳақида айтиб қолди.
Шу гапни эшитганимдан сўнг миямда ғалаён бошланди. Мен тиббиётдан каталка етаклаб, 10 минг сўм топиб хурсанд бўлиб юрган пайтимда, курсдошим 14 миллион топибди. Икки кунча ўйлаб юрдим: «Шу 14 миллион ҳаётимни хавфга қўйиб, пандемия ўчоғига киришимга арзийдими?»
Учинчи куни якуний қарорга келдим: «Пандемия бўлиб синов келган вақтда беморлар ҳаёти учун кимдир курашиши керак. Ҳамма қўрқиб ўтираверса, беморларни ким даволайди?» дедим. Лекин барибир асосий мотивациям – пул эди.
Кейин дадамларга бу ҳақда айтдим. Улар қаршилик қилдилар, «Йўқ» дедилар. Аммо энди курсдошим олган маошни эшитиб уйда ўтира олмасдим. Ҳа бу курсдошлар ўртасидаги– соғлом рақобат эди.
Ўша куни уйдан чиқиб, уйимизга энг яқин бўлган аптекаларга бирма-бир кириб, иш сўрай бошладим. Аптекада стажим бўлмагани учун ҳеч ким ишга олмади. У пайтда аптекачиларнинг савдоси авжида эди, шу сабабли уларни «қутуриб кетган» деб тасвирласам хато бўлмас. Табиийки, ҳаммадан «йўқ» жавобини олавердим.
Шу пайтда Содиқжон ака деган аптекачи жонимга оро кирдилар. Пул олмаслик шарти билан иш ўрганувчи сифатида ишга олдилар. Шу билан санитарликдан аптекачиликка қадам қўйдим.
Аптекада бир ой давомида кўп дориларни ўрганиб олдим. Бир куни аптекада ишлаётганимда синфдош қизим келиб қолди. Олдида уч ёшларча бола бор эди. Мен ўғли деб ўйлаб, ҳол-аҳвол сўрадим ва: «Ўғлинг ҳам катта бўлиб қолибди-ку!» дедим. У эса: «Бу ўғлим эмас, овсинимнинг ўғли. Ҳозирча фарзандимиз йўқ,» деди. Ер ёрилмади, ерга кириб кетмадим.
Ўша кундан бошлаб, ўзим аниқ билмаган яқинларимдан фарзанд ҳақида сўрамай қўйдим. Чунки фарзанди бўлса – яхши, бўлмаса-чи? Уни қанчалик ноқулай ҳолатга соламан.
Шу тартибда икки ойча аптекада ёрдамчи бўлиб ишлаб, анча тажриба орттирдим. Қўлимдан савдо-сотиқ ҳам анча келиб қолди. Аммо бизнинг аптекада янги сотувчига эҳтиёж йўқ эди – кадрлар етарли.
Энди менда навбатдаги муаммо пайдо бўлди: энди қаерга ишга кираман?
Давоми бор…
👉 1-қисм 👉2-қисм 👉3-қисм
👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
BY Abduvahob Abduqahhorov | Blogi📝
Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 283
Share with your friend now:
tg-me.com/Abduqahhorov_Abduvahob/977